Гуруҳ ҳақида
Family Park — оила ва яшил муҳит ғояси
Қурилишдаги йўлимиз 2018-йилда Бухорода бошланган. 2021-йилдан Family Park номи ва янгиланган жамоа билан фаолиятимизни давом эттирдик. Оилалар учун қулай уйлар ва яшил муҳит яратиш ғояси бизни бирлаштиради.
Тарих ва Family Park номи
- 2018Бухорода қурилиш йўли бошланди
- 2019Биринчи уй фойдаланишга топширилди
- 2020Кўнгилли дарахт экиш; миссия, қадриятлар ва стратегия
- 2021Family Park номи ва янгиланган жамоа
- 2022«Янги Шарқ» ёнидаги кичик боғ
- 2026Family Park Support иш бошлади
Қурилишдаги йўлимиз 2018-йилда Бухоро шаҳри, Б. Нақшбанд кўчасидаги «Янги Шарқ» турар жой мажмуаси қурилишидан бошланган. Биринчи уйимиз манзили — Б. Нақшбанд кўчаси, 155/1. Дастлаб «Бунёдкор» номи билан ишлаганмиз. Кейин ўз қарашларимизни аниқроқ ифодалайдиган ном излай бошладик.
Дарахтларнинг кесилиши ва шаҳарларда яшилликнинг камайиши бизни ҳам ташвишга соларди. Қурилишда оилалар учун қулайлик яратиш ва яшил муҳитга эътиборни бирлаштиришни истардик. Харидорларимизнинг кўпчилиги оилалар эди. Янги номда шу икки маъно мужассам бўлишини хоҳладик.
2018-йилдаги Греция сафари бу ғояга илҳом берди. Асосчимиз тўхтаган меҳмонхонадаги яшиллик, бино ранги ва меъморчиликнинг уйғунлиги унда шундай муҳитни ўзимизда ҳам яратиш истагини кучайтирди: кўкаламзор ҳовлилар, уй атрофидаги яшиллик ва оилавий ҳаёт учун қулай макон.
Шу изланишлардан Family Park номи шаклланди. «Family» — биз уй қураётган оилаларни, «Park» — яратишни истаган яшил муҳитимизни ифодалайди.
Family
— оила
Кўп харидорлар оилалар бўлгани ва улар учун муҳит яратиш нияти.
Park
— яшил муҳит
Кўкаламзор ҳовли, уй атрофида яшиллик ва табиат билан уйғунликка интилиш.
Яшил муҳит ғояси 2020-йилда Бухорода кўнгилли дарахт экиш ишларида амалий давомини топди. Асосчимиз кўнгиллилар кераклиги ҳақидаги эълонни кўриб, ташаббус гуруҳига қўшилди. Унинг айтишича, гуруҳ бу ишни ҳозир ҳам давом эттирмоқда. Асосчимиз гуруҳ ишларидан ташқари ҳам ҳар йили дарахт экади ва бир нечта кичик боғ яратишда иштирок этган.
2020-йилда жамоамиз билан миссия, қадриятлар ва стратегияни ишлаб чиқдик. 2021-йилдан янгиланган жамоа ва Family Park номи билан фаолиятимизни давом эттирдик.
2022-йилда Бухоро шаҳри, Б. Нақшбанд кўчасидаги «Янги Шарқ» мажмуаси ёнида кичик боғ барпо этдик. Илгари бу ерда кўп чиқинди тўпланган эди. Тахминан бир метр қалинликдаги тупроқ қатламини олиб ташлаб, ўрнига сифатли тупроқ келтирдик, 120 туп қайрағоч экдик ва суғориш тизимини ўрнатдик. Асосчимиз шу боғнинг парвариши ва суғорилишини бугун ҳам давом эттирмоқда. Бошқа кичик боғларни аввал ўзимиз парваришлаганмиз; кейинчалик уларга қарашни Бухоро шаҳрининг кўкаламзорлаштириш бўлими ўз зиммасига олган.
2019–2026-йилларда жами 497 та хонадондан иборат 13 та турар жой уйини фойдаланишга топширдик.
2026-йил май ойида Family Park Support уйларга хизмат кўрсатишни бошлади.
Бугун биринчи қурган уйимизга хизмат кўрсатамиз, офисимиз ҳам шу ерда жойлашган. Бу уй бизнинг тарихимиз бошланган ва ҳозир ҳам фаолиятимиз давом этаётган манзилдир.
Миссия ва қадриятлар
Миссиямиз
Ўзбекистон оилалари бахтли яшашлари учун қулай ва хавфсиз муҳит барпо қиламиз.
Қадриятларимиз
- Оила
- Хавфсизлик
- Қулайлик
- Обрў
- Доимий ривожланиш
Асосчи
Family Park ғояси оила ва яшил муҳитни бирлаштириш истагидан туғилди. Биз оилалар учун қулай уйлар ва кўкаламзор ҳовлилар яратишни истаймиз. Мен учун қурилишдан кейинги ғамхўрлик ҳам муҳим. Шу мақсадда уйларни бошқариш ва уларга хизмат кўрсатишни йўлга қўйдик.
Лойиҳалар ва натижалар
2018
йилдан бери Бухорода қурилиш билан шуғулланамиз
13 та
турар жой уйи фойдаланишга топширилган
497 та
хонадон фойдаланишга топширилган, 2019–2026
24/7
Family Park Support мурожаатларни қабул қилади